“Телеграм” мессенжерида сохта “PUBG” аккаунт сотиш билан фуқароларни алдаб келган 20 ёшли шахс қўлга олинди

“Телеграм” мессенжерида сохта “PUBG” аккаунт сотиш билан фуқароларни алдаб келган 20 ёшли шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳарда яшовчи 19 ёшли И.Ҳ. мурожаат қилиб, ўз аризасида телеграм мессенжерида “номаълум шахс” томонидан 1.470.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўтказиб олинганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли Э.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Э.А., И.Ҳ. билан телеграм мессенжерида танишиб, унга “PUBG” онлайн ўйинининг кучайтирилган аккаунтини сотишини айтган ва олдиндан пластик картасига 1.470.000 пулларни ўтказдириб олиб, келишилган аккаунтни бермасдан, ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, М.И. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!