Навоийда ЙТҲ қурбони бўлган 8 ёшли қизчанинг онаси Тошкентга ишлагани кетган, бобо ва бувиси айланиб келишига рухсат берган...

Навоийда ЙТҲ қурбони бўлган 8 ёшли қизчанинг онаси Тошкентга ишлагани кетган, бобо ва бувиси айланиб келишига рухсат берган...

2024 йилнинг 1 июль куни соат тахминан 18:50ларда фуқаро Н.А. ўзининг бошқарувида бўлган “BYD SONG” русумли, 85М100GА давлат рақам белгили автомобилини Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р48 автомобиль йўлидан “Зарафшон-Янгирабод” йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган (ўзига олдиндан таниш бўлмаган) фуқаро Ф.А. бошқарувидаги “BYD SONG” русумли 85Y600МА давлат рақам белгили автомобиль билан бир-биридан қувиб ўтишга ҳаракат қилиб, ўзаро қувишиб, ушбу йўлнинг Хатирчи туман тиббиёт техникуми ёнидан ўтган қисмида, автомобиль йўлининг 127-километрида, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёда кесиб ўтаётган, 2016 йилда туғилган вояга етмаган Ш.Ш.ни дастлаб фуқаро Н.А. бошқурувидаги автомобиль билан туртиб ўтиб, сўнгра, фуқаро Ф.А. ўз бошқарувидаги автомобиль билан уриб-босиб ўтиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этишган.

Натижада, вояга етмаган Ш.Ш. мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур холат юзасидан 01.07.2024 йилда фуқаролар Н.А. ва Ф.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан 04.07.2024 йилда фуқаролар Н.А. ва Ф.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиниб, шу куни Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва 05.07.2024 йилда уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳайдовчи Н.А. сўнгги бир йил давомида 12 маротаба тезликни ошириш, 1 маротаба йўл чизиғи талабларига риоя қилмаслик қоидабузарликларини содир этган. Ҳайдовчи Ф.А. эса сўнгги бир йил давомида бир маротаба транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга топшириш қоидабузарлигини содир этган.

ЙТҲ натижасида вафот этган вояга етмаган Ш.Ш. 2016 йилда Хатирчи туманида туғилган. Тумандаги 14-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчиси бўлган. Онаси М.Ш. “Янгирабод” МФЙда яшовчи бобосиникига бир кун олдин қизалоқни олиб келиб, ўзи Тошкент шаҳрига ишлаш учун кетган.

Бобо ҳамда буви 2010 йилда туғилган ўғли, тумандаги 14-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Н.Т. ҳамроҳлигида қизалоқни истироҳат боғига сайрга бориб келишига рухсат берган.

Ҳолатга кўра, 2010 йилда туғилган Н.Т. аввал ўзи пиёдалар ўтиш жойидан ўтган ва бироз ортда қолган, ҳали ўтишга улгурмаган қизалоқни чақирган. Қизалоқ транспорт воситаларининг ҳаракатига эътибор бермасдан, пиёдалар ўтиш жойига югуриб чиққан ва кўнгилсиз ҳодиса содир бўлган.

Автомобиль йўли ҳақида

Хатирчи тумани “Янгирабод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р48 "Зарафшон тракти" давлат аҳамиятига эга йўл бўлиб, ушбу йўлнинг 127-километрида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида тегишли йўл белгилари ўрнатилган ва йўл ётиқ чизиқлари чизилган.

Йўл қопламаси ўша вақтда қуруқ ҳолатда, куннинг ёруғ вақти бўлган. 1Б-тоифали 4 тасмали йўл бўлиб, умумий узунлиги 16 метрни ташкил қилиб, йўл ўқида қарама-қарши бўлакларни ажратувчи РП-40 тўсиқлар ўрнатилган. Бир томон кенглиги 8 метрни ташкил қилиб, йўлнинг икки томонида пиёдалар йўлаги ва тунги ёритиш чироқлари мавжуд.

Ушбу йўл Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси 239-йўл бўлимига тегишли ва Автойўл томонидан хизмат кўрсатилади. Йўл ҳаракати тўғрисидаги Қонуннинг 15–моддасида йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, йўл эгаси йўлларда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари ўрантилишини (монтаж қилинишини) алмаштирилишини, олиб ташланишини,уларга техник хизмат кўрсатилишини ва улар ўз вақтида таъмирланишини таъминлаши керак.

2023-йил декабр ойида Навоий мунтазам йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 4Р48 “Зарафшон тракти” давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 127-133-километрлари оралиғи тўлиқ таъмирланиб, 3-тоифадан 1Б-тоифага ўзгартирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-октябрдаги ПҚ-330-сон қарорига асосан ушбу пиёдалар ўтиш жойида Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан тугмали светофор қурилмасини ўрнатиш дастурга 2024 йил 1-чорак якунига қадар киритилган бўлиб, маблағ ажратилмаганлиги сабабли ҳозирги кунга қадар ўрнатилмаган.

Энг ачинарлиси шундаки, Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси директори номига Навоий вилояти ЙҲХБ томонидан жорий йилда 2 маротаба тугмали светофор ўрнатиш юзасидан тақдимномалар киритилган. Тақдимнома талаблари бажарилмаганлиги учун Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарига Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 196-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!