"Газ" ва "свет"дан ноқонуний фойдаланилиши оқибатида давлат манфаатларига қанча зарар етди?

"Газ" ва "свет"дан ноқонуний фойдаланилиши оқибатида давлат манфаатларига қанча зарар етди?

163,3 млн метр куб табиий газ ва 220,7 млн киловатт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 550 млрд 290 млн сўм зарар етказилган.

АОКАда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев иштирокида ўтказилган брифингда энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва давлат назоратини амалга ошириш юзасидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида назорат тадбирларида 4 537 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, 89 та АГТКШ, 94 та иссиқхона, 94 та текстил корхона ва 2 та оҳак ишлаб чиқариш цехлари фаолиятида ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 3382 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Ўтказилган назорат табирларида аниқланган ҳолатларнинг
1904 таси электр энергияси, 1478 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Инспекциянинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида
АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил наъмуналаридан 91 та ҳолатда 3 млн 789 минг литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!