Маҳаллаларда, эксперимент тариқасида, хусусий сектор иштирокида маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади

Маҳаллаларда, эксперимент тариқасида, хусусий сектор иштирокида маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Фарғона вилояти, Бағдод тумани, "Юксалиш" МФЙ тажрибаси асосида жорий йил якунига қадар маҳаллаларда, эксперимент тариқасида, хусусий сектор иштирокида маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича тубдан янги тизим жорий этилади.

Маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича эксперимент доирасида:

маҳаллаларда маҳалла ободлиги билан шуғулланувчи "Маҳалла сервис компанияси" фаолияти ташкил этилади;

Сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинади;

маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Сервис компанияси ўртасидаги хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри амалга оширилади;

Сервис компаниясига маҳаллалар биноси ҳудудида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида хоналар ажратилади ҳамда зарур техник воситалар ва ускуналар уларни соз ва ишчи ҳолатда сақлаш шарти билан бепул фойдаланишга берилади;

Сервис компаниясига устувор равишда маҳаллада истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз, мавсумий ишларга чиқадиган фуқаролар жалб қилинади;

Сервис компанияси ҳудуд ободлигини таъминлаш ишларини маҳалла фуқаролар йиғинининг буюртмаси ва назорати асосида амалга оширади;

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан Сервис компанияларининг реестри юритилади.

Сервис компаниялари:

маҳалла фуқаролар йиғинининг буюртмаси асосида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хизматларини бажаради, ариқлар ва суғориш тизимларини тозалайди, кўчаларнинг тозалигини таъминлайди, кўчатлар экади ва парваришлайди;

шартнома асосида ижтимоий соҳа объектларида ободонлаштириш ва коммунал эксплуатация хизматларини кўрсатади;

шартнома асосида чиқиндиларни йиғиб саралайди ва чиқинди корхоналари томонидан олиб чиқиб кетилишини ташкил этади;

аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бошқа турдаги ижтимоий аҳамиятдаги пулли хизматларни кўрсатади.

Сервис компаниялари маҳаллани обод қилиш билан боғлиқ ишларни бажариш, шунингдек, маҳалла аҳолисига мазкур қарорга бошқа турдаги ижтимоий аҳамиятдаги пулли хизматларни кўрсатиш доирасида фойда, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижтимоий солиқ тўловларини тўлашдан, шунингдек, Сервис компанияси ишчи ходимлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

2025 йил 1 январга қадар эксперимент натижаси бўйича хусусий сектор иштирокида маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича янги тизимни республиканинг барча маҳаллаларида жорий этиш бўйича таклиф Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!