Қўшма Штатлар Нигер пойтахтидаги базадан қўшинларини олиб чиқишни якунлади

Қўшма Штатлар Нигер пойтахтидаги базадан қўшинларини олиб чиқишни якунлади

Америка ҳукумати Нигер пойтахти Ниамейдаги базадан ҳарбий хизматчиларни олиб чиқишни якунлади.

Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

«Америка кучлари ва техникасини 101-ҳаво базасидан олиб чиқиш якунланди», дейилади хабарда.

Бундан ташқари, сентябрь ойи ўрталаригача Пентагон ўз аскарларини Нигер шимолидаги Агадез шаҳридан олиб чиқиб кетиши керак. Нашрнинг қайд этишича, 766 нафар америкалик ҳарбий Нигерни аллақачон тарк этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!