Баҳодир Жалолов Олександр Усикни енга оладими? Қозоғистонлик бокс афсонаси жавоб берди

Баҳодир Жалолов Олександр Усикни енга оладими? Қозоғистонлик бокс афсонаси жавоб берди

1996 йилда Атлантада бўлиб ўтган Олимпиада чемпиони Василий Жиров “Sports.kz” нашри билан бўлган суҳбатда Баҳодир Жалоловнинг кучлилиги, у профессионал сифатида нималарга қодирлиги ва Олександр Усикни мағлуб этиш имконияти бор-йўқлиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

“Жалолов шунчаки рингда ўйнайди, айнан шунинг учун ҳам ғалаба қозонади. У профессионал боксда ҳам яхши истиқболга эга. Унда Усикни мағлуб этиш имконияти бор. Бунинг учун у фақат ўзига ишониши керак”, — деди машҳур спортчи.

Маълумот учун, 2023 йилда ўзбекистонлик боксчи Олександр Усик билан учрашган эди.

2019 ва 2023 йилларда Жаҳон чемпиони бўлган. Бундан ташқари, Баҳодир 2022 йилги Осиё ўйинлари ва уч бора Осиё чемпиони бўлди. Жалолов профессионал рингда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонган.

Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадаси қатнашчиси ҳам ҳисобланади. Мусобақанинг бокс бўйича баҳслари 27 июлдан 10 августга қадар бўлиб ўтади

.Василий Жиров Олимпиададаги олтиндан ташқари, боксчи икки карра жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ва совриндори, ҳаваскорлар ўртасида Осиё ўйинлари совриндори, профессионал бокс бўйича IBF йўналишида жаҳон чемпиони ҳисобланади. У профессионал бокснинг асосий йўналишларидан бирида чемпионлик унвонини қўлга киритган биринчи қозоқ боксчиси ҳамдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!