Риштон ва Данғара туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Риштон ва Данғара туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон ва Данғара тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманлардаги “О.F.” ва “S.F.” МЧЖларга қарашли дорихона раҳбарлари Х.Т. ва С.М. жами 115 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд “Омнадрен” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 4,4 млн млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!