Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади

Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади

Тунда чироқнинг ёрқин нуридан сақланиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Австралиянинг Флиндерс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида шундай хулосага келинди.

🗂 Изланиш давомида мутахассислар томонидан 85 минг нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Ёруғлик сенсорлари орқали қайд этиб борилган 13 миллион соатлик махсус ёзувлар ўрганилди.

🔎 Бунинг учун диабетнинг 2-тури билан оғримаган кўнгиллилар бир ҳафта давомида махсус қурилмани билакларига тақиб юришди. Шундан сўнг тўққиз йил давомида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари мониторинг қилиб борилди.

🔬 Якунда ёруғлик таъсири ва 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тунда ёрқин чироқ нури инсулин секрецияси ва глюкоза метаболизмига таъсир қилиши маълум бўлди.

‼️Тадқиқотчиларнинг "The Lancet Regional Health — Europe" тиббий журналида эълон қилинган хулосасига кўра, энг юқори хавф даражаси тунги 00:30 дан тонгги 06:00 гача кузатилади. Аммо кундузги ёруғлик саломатлик учун зиён етказмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!