Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ, Миллий гвардия ҳамда “Нукус Вино заводи” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Нукус шаҳри ҳудудида олдиндан кузатувга олинган фуқаро ўз автомашинасида келиб, “шартли харидор”га 120 шишада жами 60 литр “Қаратау” ёзувли қўлбола усулда тайёрланган ароқларни сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди. Тезкор тадбир давомида мазкур фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 240 дона шишада жами 140 литр “Қаратау” ёзувли қўлбола усулда тайёрланган, қалбаки акциз маркалари билан қадоқланган алкоголь маҳсулотлари сақланиб келинаётгани аниқланди.

Ўтказилган худди шундай тезкор тадбир давомида Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган 75,5 литр сифатсиз алкоголь маҳсулоти сақланиб келинаётгани маълум бўлди. Хонадон эгасининг шахсий автотранспортида эса 144 дона шишада 72 литр сифатсиз ароқ маҳсулоти борлиги аниқланди.

Ушбу тезкор рейд тадбирларида жами 347,5 литр сифати кафолатланмаган, қўлбола усулда ишлаб чиқарилган ва қалбаки акциз маркалари ёпиштирилган ароқ маҳсулотининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!