Украина Ғарб томонидан берилган кредитни Россия активларидан келадиган даромад ҳисобига қоплайди

Украина Ғарб томонидан берилган кредитни Россия активларидан келадиган даромад ҳисобига қоплайди

«Европа Иттифоқи Украинага бериладиган 50 миллиард долларлик кредитнинг 50-60 фоизини молиялаштиради, бу эса Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган фойда билан кафолатланади».

Бу ҳақда Италия иқтисодиёт ва молия вазири Жанкарло Жоржетти Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг иқтисодиёт вазирлари йиғилишидан сўнг маълум қилди.

«Биз АҚШ, Япония, Канада ва Буюк Британиянинг ҳиссаларини муҳокама қилишни бошлаяпмиз. Европа Иттифоқи 50 миллиард долларлик кредитнинг 50-60 фоизини мақсад қилган», деди у.

Унинг қўшимча қилишича, мақсад бу кредитни Европа Иттифоқи даражасида молиялаштиришдир. Украина бунинг учун ҳар йили Россия активларидан олинадиган фойдадан тўлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!