Туркия ва Нигер: тарих билан мустаҳкамланган ҳамкорлик

Туркия ва Нигер: тарих билан мустаҳкамланган ҳамкорлик

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан бошчилигидаги олий мартабали Туркия делегацияси Нигерга ташриф буюриб, Ғарбий Африка давлати олий раҳбарияти билан бир қатор самарали учрашувлар ўтказди.

Туркия делегацияси таркибида Миллий Мудофаа вазири Яшар Гулер, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар, Миллий разведка (МİТ) раҳбари Иброҳим Калин ва Туркия Мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Ҳалук Гергун ҳам бор эди.

«Президентимиз қарашларига мувофиқ, Африкадаги ҳамкорлик сиёсатимиз кундан-кунга институционаллашиб бормоқда. Африкада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик бизнинг устувор вазифаларимиздандир. Туркиянинг 54 Африка давлатидан 44 тасида элчихоналари бор», деди Ҳакан Фидан Нигерлик ҳамкорлар билан музокаралар якунлари бўйича матбуот баёнотида.

Вазир Туркия ва Нигер ўртасидаги тарихий муносабатлар Усмонлилар империяси даврига бориб тақалишини таъкидлади. Ваҳоланки, Анқара сўнгги йилларда Ниамей билан тузилмавий асосда муносабатлар ўрнатиш учун катта саъй-ҳаракатлар қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!