Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ шимолидаги 25 та террор объектини йўқ қилди

Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ шимолидаги 25 та террор объектини йўқ қилди

Туркия ҳаво кучлари Ироқ шимолидаги Гара, Қандил ва Асос минтақаларида ПККнинг 25 нишонини йўқ қилди.

Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлигининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

Операция 26 июль, жума куни БМТ Низомининг 51-моддасидан келиб чиқадиган ўзини-ўзи мудофаа ҳуқуқларига мувофиқ, Ироқ шимолидан халқ ва Туркия хавфсизлик кучларига таҳдидни бартараф этиш, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилди. Туркия чегараларининг хавфсизлиги, дейилади хабарда.

Операция натижасида сепаратистик ташкилот жангарилари фойдаланаётган ғорлар, бошпаналар, омборлар ва бошқа объектлар йўқ қилинди, дея таъкидлади мудофаа вазирлиги.

Шунингдек, амалиётлар давомида кўп сонли террорчилар, жумладан етакчилар йўқ қилинди, дейилади матнда.

Турк Қуролли Кучлари терроризмга қарши курашда барча саъй-ҳаракатларини қатъият билан давом эттиради ва охирги террорчи йўқ қилинмагунча тўхтамайди, дея ишонтирди департамент.

Операция давомида тинч аҳолига, тарихий ва маданий қадриятларга ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш учун барча эҳтиёт чоралари кўрилди, дея қўшимча қилди Туркия Мудофаа вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!