Бугун Ўзбекистон "Ҳумо Арена"да Бразилияга қарши иккинчи ўйинини ўтказади

Бугун Ўзбекистон "Ҳумо Арена"да Бразилияга қарши иккинчи ўйинини ўтказади

Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик жараёнларини ўтказаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун жаҳон рейтинги пешқадами Бразилияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Жамоалар ўртасида 6 сентябрь куни бўлиб ўтган ўйин 9:2 ҳисобида Жанубий америкаликлар фойдасига ҳал бўлганди.

Ўзбекистон – Бразилия
8 сентябрь | 20:00
“Ҳумо арена”

Тарихда илк бор муҳташам “Ҳумо арена” футзал учрашувини қабул қилади. Мажмуа 12 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Ушбу баҳс ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан мажмуани синовдан ўтказиш имконини беради.

Бугун Ўзбекистон "Ҳумо Арена"да Бразилияга қарши иккинчи ўйинини ўтказади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!