Трамп «шахматчи» Путиннинг сўзларидан «хафа бўлди»

Трамп «шахматчи» Путиннинг сўзларидан «хафа бўлди»

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп Висконсин штатидаги тарафдорлари билан суҳбатда Россия етакчиси Владимир Путиннинг Москва гўёки демократ номзод Камала Харрисни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги сўзларидан «ранжиганини» айтди.

“Мен Путинни яхши билардим. Яқинда у Камалани қўллаб-қувватлади. Бу мени жуда хафа қилди. Қизиқ, нега Камалани қўллаб-қувватлади? «У шахматчи», деди Трамп ва Путиннинг баёноти «табассум билан» қилинган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!