Бразилияда мамлакатда Х ижтимоий тармоғи ёпилганидан кейин оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Бразилияда мамлакатда Х ижтимоий тармоғи ёпилганидан кейин оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Бразилияда минглаб одамлар судья Александри де Мораиснинг Х ижтимоий тармоғини блоклаш қарорига норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Агентлик маълумотларига кўра, Рио-де-Жанейродаги Копакабана пляжида юзлаб фуқаролар йиғилган . Улар судьянинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Яна бир йирик акция Сан-Паулуда бўлиб ўтди. Унда Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро ва унинг ўғли Эдуардо иштирок этди, улар мамлакат байроғи олдида Х логотипи туширилган футболка кийиб юришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!