Трамп суиқасд пайтидаги аҳволи ҳақида гапирди

Трамп суиқасд пайтидаги аҳволи ҳақида гапирди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп суиқасд пайтида ўзини хавфсиз ҳис қилганини айтди. У ўзининг аҳволи ҳақида Республикачилар конгрессида гапирди, деб хабар беради «РИА Новости» .

Сиёсатчининг таъкидлашича, ўша пайтда «Худо унинг тарафида эди», шунинг учун отишма ва яраланганига қарамай, у ўзини бутунлай хавфсиз ҳис қилди. Трампнинг сўзларига кўра, у «қаттиқ ҳуштак овози»ни эшитиб, қулоғига зарба келганини сезганида, бу фақат ўқ бўлиши мумкинлигини дарҳол англаган ва шундан сўнг у дарҳол «ерга улоқтирилган».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!