Тошкентда Ўзбекистоннинг меҳмондўстлик соҳаси ривожланишига бағишланган конференция ўтказилади

Тошкентда Ўзбекистоннинг меҳмондўстлик соҳаси ривожланишига бағишланган конференция ўтказилади



8-октабр куни Тошкентдаги «Ўзекспомарказ» кўргазмалар мажмуасида «Яшил технологиялар ва инвестициялар: Ўзбекистоннинг меҳмондўстлик соҳасида иқтисодий фойда ва барқарор ривожланиш» ҳамда «Рақамли меҳмондўстлик келажаги: технология Ўзбекистондаги HoReCa саноатини қандай ўзгартиради?» мавзуларига бағишланган конференция бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Меҳмонхоналар Ассоциацияси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси кўмагида ўтказиладиган конференцияда етакчи мутахассисларнинг чиқишлари, панель муҳокамалар, муваффақиятли компаниялар ҳақида муҳим маълумотлар ҳамда тармоқ ва янги бизнес имкониятлари тақдим этилади.

Тадбирда қуйидагилар иштирок этиши мумкин:

— меҳмонхона ва ресторан бизнеси менежерлари ҳамда мутахассислари;
— туризм соҳасини назорат қилувчи давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари;
— яшил технологиялар, барқарор ривожланиш ва рақамлаштириш соҳасидаги мутахассислар;
— Ўзбекистонда экологик жиҳатдан масъулиятли ва технологик жиҳатдан илғор меҳмондўстликни ривожлантиришдан манфаатдорлар.

Конференция қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

— Яшил туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги сўнгги тенденциялар ҳамда инновациялардан хабардор бўлиш;
— тажриба алмашиш ва янги бизнес алоқаларини ўрнатиш;
— янги ҳамкорлар ва инвесторлар топиш.

Мазкур конференция яшил технология ва меҳмондўстлик секторига сармоя киритиш афзалликлари ҳақида хабардорликни ошириш, Ўзбекистонда рақамли меҳмондўстликни ривожлантириш истиқболларини кўрсатиш ҳамда «HoReCa» саноатида инновациялар ва илғор тажрибаларни жорий этишга хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!