Рақобат қўмитаси “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан иш қўзғатди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъммолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив хужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.

Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

Шунингдек, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!