Тошкентда ҳайдовчи ва чиптачилар учун “планлар” бекор қилинади

Тошкентда ҳайдовчи ва чиптачилар учун “планлар” бекор қилинади

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси биринчи ўринбосари Аъзам Абдуллаевнинг маълумот беришича, ҳайдовчи ва чиптачилар учун анча қийинчилик туғдирган, олдиндан ўрнатилган режалар энди йўқ. Қанча пул тушиши уларнинг муаммоси эмас.

Ҳайдовчилар 15 кун ишда ва мос равишда бир ойда 15 кун уйда бўлишади. У белгиланган манзилга аниқ кўрсатилган вақтда етиб бориши керак. Ҳайдовчи олдин маълум пул тушумини йиғиши керак бўлар эди, агар йиғмаса ойлигига таъсир қилиб, ҳар куни ишлашига тўғри келарди. Энди бундай бўлмайди.

Ҳозирда жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда белгиланган қоидаларга риоя этилиши учун барча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, автокорхоналар томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш, ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш бўйича ишлар бошлаб юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!