Москвада ЕОИИнинг юбилей саммити бўлиб ўтмоқда

Москвада ЕОИИнинг юбилей саммити бўлиб ўтмоқда

Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Олий иқтисодий кенгашининг йиғилиши Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтмоқда ва у ЕОИИ ташкил этилганининг 10 йиллигига тўғри келмоқда.

Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда.

Саммитда давлат раҳбарларининг маърузалари тингланади, шунингдек, қатор муҳим қарорлар ва ҳужжатлар қабул қилинади.

Саммитда Россия, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари – Владимир Путин, Александр Лукашенко, Қосим-Жомарт Тўқаев, Садир Жапаров ва Арманистон бош вазири Николь Пашинян иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!