Фарғонада болани машина юкхонасига солиб кетаётган эркакка суд ҳукми ўқилди

Фарғонада болани машина юкхонасига солиб кетаётган эркакка суд ҳукми ўқилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 6 ёшли болани ўзига тегишли Nexia-2 юкхонасига солиб, автомобилни ҳаракатлантирган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 12 июндаги ҳукми билан M.A. Жиноят кодексининг 138-моддаси 1-қисмида (бировни зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.

Унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. 17 майдан 12 июнга қадар қамоқда ўтирган ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг 3 кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан 78 кун чегириб ташланган ҳамда ўташ учун 1 йил 9 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!