Япония ва Камбоджа Украина ҳудудини тозалашга ёрдам бермоқчи

Япония ва Камбоджа Украина ҳудудини тозалашга ёрдам бермоқчи

Япония Камбоджа билан биргаликда Украина ҳудудини миналардан тозалаш ишларини олиб боради, бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Ёко Камикава Пномпенга ташрифи чоғида маълум қилди.

У шундай тажрибани бошидан кечирган давлат Украина ҳудудини миналардан тозалашга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Камбоджа миналарни тозалаш технологиялари бўйича жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Қарийб 30 йил давом этган фуқаролар уруши Камбоджада миллионлаб миналар жойлаштирилди.

1998 йилда уруш тугаганидан буён мамлакат Япония билан ҳамкорликда ўз ҳудудидан миналарни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Украина, Россия босқинидан 14 ой ўтиб - ўтган йилнинг баҳорида - бу кўрсаткич бўйича Афғонистон ва Сурияни ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик миналанган ҳудудга айланди.

Ўша пайтда ишғол остида бўлган Украина ҳудудининг деярли учдан бир қисми (174 000 кв. км) миналар билан ифлосланган.

Украина дунёдаги энг катта миналанган ҳудуд ҳисобланади. Баҳор бошланиши билан мина портлатиш хавфи ортади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!