Тошкентда аёлга қўполлик қилган эркак автобусдан тушириб юборилди

Тошкентда аёлга қўполлик қилган эркак автобусдан тушириб юборилди

Тошкент шаҳрида йўловчи аёлга қўполлик қилган маст эркак автобусдан тушириб юборилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан, “Тошшаҳартрансхизмат”нинг масъуллари томонидан тезкор текширув-суриштирув ишлари ўтказилган. Ҳолат Кинг Лонг русумли 93-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Р.О. томонидан ёрдамлашиш учун ишга жалб қилинган Шерали исмли фуқаро ва йўловчи ўртасида содир бўлган.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида автобусга ўрнатилган видеокузатув камераларидаги ёзувлар текширилди. Унга кўра, ушбу йўловчи маст ҳолатда автобусда ҳаракатлангани, жамоат транспортида юриш қоидасига ва маданиятига амал қилмай, автобус салонидаги бошқа йўловчилар, шу жумладан, аёл йўловчига қўполлик қилгани сабабли автобус ҳайдовчисининг таниши бўлган Шерали исмли фуқаро томонидан автобусдан тушириб юборилган ва ташқарида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Ҳозирда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузгани учун ҳайдовчига ёрдамчи сифатида ҳаракатланган Шерали исмли фуқаро ва маст ҳолатда ҳаракатланган йўловчининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ички ишлар органларига тақдимнома киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!