Россия Федерациясининг Архангелск вилоятидаги Новая Земля архипелагидаги марказий полигон зарурат туғилганда ядровий синовларни қайта бошлашга тайёр, деди унинг раҳбари Андрей Синитсин «Российская газета»га берган интервьюсида.
«Синов майдони тўлиқ миқёсдаги тест синовларини давом эттиришга тайёр. Тўлиқ тайёр. Лаборатория синов қурилмаси тайёр. Ходимлар тайёр. Агар буйруқ келса, исталган вақтда синовни бошлаймиз», деди у.
Синитсиннинг сўзларига кўра, полигонда потенциал дрон ҳужумларини қайтариш учун мунтазам машғулотлар ўтказилади ва объектнинг ўзи электрон уруш тизимлари билан қопланган.
«Биз ҳар хил турдаги таҳдидларни қайтаришга доимо тайёрмиз. Жумладан, оролга саботаж ва разведка гуруҳларининг кириб келиши», - дея тушунтирди у.
Ўтган шанба куни депутат Андрей Колесник Россия полигонида ядровий бомбани портлатишни таклиф қилди ва бу каби қуроллар таҳдидини дунёга эслатди.
17 центябр куни Новая Земля полигонининг ташкил топганига 70 йил тўлди. У ерда 1954 йилдан 1990 йилгача юздан ортиқ ядровий синовлар ўтказилган, бу СССР томонидан амалга оширилган барча ядровий портлашлар кучининг 94 фоизини ташкил этган.
СССР парчаланганидан кейин Россия ядро синовларини ўтказмади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.