Американинг Посейдони Хитой армиясини «безовта қилди»

Американинг Посейдони Хитой армиясини «безовта қилди»

Хитой армияси Тайван бўғози устидан учиб ўтаётган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг P-8А Посейдон денгиз патруль самолётини кузатиш учун қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди.

Бу ҳақда Хитой армиясининг Шарқий ҳудуд жанговар қўмондонлиги вакили катта полковник Ли Си баёнотида айтилади.

"17 сентябрь куни АҚШнинг P-8а денгиз ости кемаларига қарши патруль самолёти Тайван бўғози устидан намойишкорона учиб ўтди. Шарқий жанговар қўмондонлик зонаси АҚШ самолётларининг ҳаракатини кузатиб бориш ва назорат қилиш учун қирувчи самолётларни кўтарди ва қонун ва қоидаларга мувофиқ чоралар кўрди. Минтақадаги қуролли кучлар доимо юқори шайликни сақлаб, миллий суверенитет ва хавфсизликни, шунингдек, минтақавий тинчлик ва барқарорликни қатъий ҳимоя қилади”, — дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!