Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштирилгани ортидан ҳар ерда содир бўладиган сиёсий зўравонликни қоралади.
«Суиқасд уюштиришда гумонланувчи тезда қўлга олингани яхши. Бу бизнинг тамойилимиз: қонун устуворлиги ва сиёсий зўравонликка дунёнинг ҳеч бир жойида ўрин йўқ», - деди Зеленский Трамп ва унинг оиласига энг яхши тилакларини билдириб.
Баъзи АҚШ ОАВларига кўра, гумонланувчи Украинанинг кучли тарафдори бўлган ва ҳатто Россияга қарши уруш ҳаракатларида ёрдам бериш учун у ерга борган.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам воқеага изоҳ берди.
«Биз у ерда, жумладан, сиёсий рақиблар ўртасидаги вазият қанчалик кескин эканини кўришимиз мумкин – сиёсий кураш кучаймоқда», — деди Песков. «Биз буни диққат билан кузатмоқдамиз, лекин биз бунга ҳеч қачон аралашмаганмиз ва ҳозир ҳам аралашмаймиз».
“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи, дея хабар беради Football Insider сайти.
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорбоғ сув омбори»да гидроцикли билан икки кишининг ўлимига сабаб бўлган 19 ёшли Қ.Ф.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида ҳукм ўқилди.
Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бу маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Женевада чоп этилган ҳисоботда келтирилган.
АҚШ суди АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятининг ноқонуний муҳожирларга фуқаролик беришни осонлаштириш дастурини бекор қилди. Бу ҳақда CБС хабар бермоқда .
Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россиянинг қарийб уч йилдан бери давом этаётган босқинига қарши кураши учун АҚШнинг доимий ёрдами оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилган Трамп билан «ажойиб қўнғироқ суҳбати» ўтказганини айтди.
Трамп ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқишида Путин Трампнинг АҚШ сайловолди кампанияси чоғида Украина ва Россия билан муносабатларни тиклаш ҳақидаги сўзларини алоҳида таъкидлади.