Мянмадаги «Яги» тўфони қурбонлари сони 226 кишига етди

Мянмадаги «Яги» тўфони қурбонлари сони 226 кишига етди

Мянмада «Яги» тўфони сабаб сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 226 нафарга етди.

BBC маълумотларига кўра, тайфун Вьетнам, Лаос ва Таиланд шимолини қамраб олган ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган ва 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Мянмадаги хунта тайфун таъсирида 226 киши ҳалок бўлганини маълум қилган, 80 га яқин киши ҳали ҳам бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Шарқий Шан штатидаги кўплаб қишлоқлар, шунингдек, Мандалай ва Баго вилоятларининг марказий қисмлари сув остида қолган. Юз минглаб гектар экинлар зарар кўрди. Бундан ташқари, Мон, Каяҳ ва Качин штатлари тўфондан жиддий зарар кўрган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, тўфондан жабр кўрган мамлакатда 500 мингдан ортиқ одам озиқ-овқат, ичимлик суви, бошпана ва кийим-кечакка муҳтож.

Аввалроқ Мянма хунта ҳукумати раҳбари генерал Мин Аунг Хлаинг бошқа ҳарбий амалдорлар ҳамроҳлигида тўфондан жабр кўрган ҳудудларга ташриф буюриб, жойларда қутқарув, ёрдам ва қайта тиклаш ишларини кўздан кечирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!