Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Германия канцлери Олаф Шольцни Россияни жанг майдонида мағлуб этиш мумкин деган фикрдан воз кечишга ва Хитойнинг Украина бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлашга чақирди.
«Урушнинг янада авж олиши бутун инсоният ва биринчи навбатда Россия-Украина можаросига алоқадор давлатлар учун тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади», — дея қўшимча қилди у.
Шольц дипломатик жиҳатдан бу фикрга қўшилмади ва Германия Украинани Россия бостириб киргани учун қўллаб-қувватлашини айтди. «Мамлакат ўзини ҳимоя қилиши, ўз яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиши учун шундай бўлди ва шундай бўлиб қолаверади», деди у.
DW нашрининг таъкидлашича, «Қозоғистон ўзининг собиқ совет хўжайини Россиянинг яқин иттифоқчиси бўлиб қолмоқда. Бироқ Остона ҳукумати можарода тарафкаш бўлмади ёки Москванинг Украинанинг айрим ҳудудларига даъволарини қўллаб-қувватламади».
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари 7 октябрдан бери Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 42 344 киши ҳалок бўлганини, яна 99 013 киши жароҳат олганини тасдиқлади.
Душанба куни Афғонистоннинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини эълон қилди.
2022–2024 йилларда Украина билан чегарада жойлашган Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида 398 киши ҳалок бўлди, 1157 киши жароҳатланди, дея маълум қилди Россиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари (омбдусмен) Татяна Москалкова.
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампга суиқасд уюштиришга урингани учун ҳибсга олинган шахс сиёсатчига зарар етказишни ният қилмаган бўлиши мумкин, деб тан олди америкалик сиёсатшунос Малек Дудаков Лента.ру билан суҳбатда. Унинг таъкидлашича, АҚШ разведка идоралари аввалги суиқасдлардан кейин Трампни ҳимоя қилишда ҳушёрликни ошира бошлаган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари 1978 йилдан бери Ливанда жойлашган, аммо бугунги кунда улар Исроил томонидан таҳдид қилинмоқда.