Ўзбекистоннинг Афғонистондаги миссияси 12 йиллик фаолиятидан сўнг расман якунланди

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги миссияси 12 йиллик фаолиятидан сўнг расман якунланди

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгор Хожа Шадманов кеча “Толибон” ҳаракатининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашувда Афғонистондаги миссияси якунланганини расман маълум қилди.

Толибоннинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари ҳам ўз баёнотида Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчисининг миссияси 12 йиллик фаолиятидан сўнг якунланганини айтди.

Абдул Салом Ҳанафий Ўзбекистон элчисининг икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!