Унинг адвокати Марк Агнифилонинг айтишича, Шон Комбс тергов билан ҳамкорлик қилмоқда ва айбловларни кутиш учун ўтган ҳафта Нью-Йоркка кўчиб ўтган.
- АҚШ прокуратурасининг Комбсни адолатсиз таъқиб қилиш деб ҳисоблаган нарсамизни давом эттириш қароридан ҳафсаламиз пир бўлди. У нуқсонли одам, лекин жиноятчи эмас. Илтимос, барча далилларга эга бўлгунингизча, ҳукм қилишга шошилманг. Бу яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва судда ўз номини оқлашни интиқлик билан кутаётган бегуноҳ одамнинг иши, - деди Марк Агнифило ва мижозини мусиқа тимсоли ва “меҳрибон оила одами” деб атади.
58 ёшли Шон Комбсга оид федерал тергов ички хавфсизлик бўйича тергов агентлари шу йилнинг 25 мартида бир вақтнинг ўзида ордер бериб, Шон Комбснинг Лос-Анжелес ва Майамидаги уйларида тинтув ўтказганида маълум бўлди.
Ноябрь ойининг бошида унинг собиқ ҳимоячиси ва қиз дўсти, R& B қўшиқчиси Кэсси уни жинсий зўравонлик учун судга берган биринчи одам бўлди. Шунингдек, у ўз даъвосида Шон Комбс жинсий мақcадда одамлар савдоси билан шуғулланганини даъво қилган.
Эртаси куни суд жараёни ҳал қилинди, аммо унинг акс-садолари анча узоқ давом этди. Май ойида CNN телеканали Кэссини меҳмонхона коридорида муштлагани, тепгани ва полга улоқтиргани акс этган видеоси тарқалгач, Шон Комбс узоқ йиллик иттифоқчилари, тарафдорлари ва ҳукмини яширганлардан айрилган.
Эртаси куни Шон Комбс ўзининг айбини тан олган биринчи марта ижтимоий тармоқларда кечирим сўраган видеони жойлаштирди ва унда "Мен буни қилганимда жиркандим" ва "Ҳозир жирканаман" деди.
Шон Комбс ва унинг адвокатлари суд жараёнларидаги деярли барча айбловларни рад этишди.
Пафф Дэдди номи билан танилган Шон Комбс 1997 йилда отиб ўлдирилган Notorious BIGнинг шериги ва продюсери сифатида 1990-йиллардаги Шарқий қирғоқ ва Ғарбий соҳилдаги хип-хоп жангларининг марказида бўлган.
«Bad Boy Records» асосчиси сифатида Шон Комбс сўнгги ўттиз йилликдаги энг нуфузли хип-хоп продюсерлари ва раҳбарларидан бирига айланди. У Мэри Жэй Ближ, Ашера, Лил Ким, Фейт Эванс ва 112 каби кўплаб таниқли санъаткорлар билан ишлаган.
Шон Комбснинг бизнеси, шунингдек, даромад келтирувчи хусусий алкогол бренди, медиа компанияси ва «Sean John» деб номланган кийим-кечак линиясини ўз ичига олган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
АҚШ президенти Дональд Трамп БРИКС мамлакатларига қўшимча бож солиқлари билан таҳдид қилиб, агар улар АҚШга қарши ягона фронт тузса, бундай бирлашув “тезда тугатилишини” айтди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.