Германияда чиплар ишлаб чиқарувчи Intel заводи қурилиши тўхтатилди

Германияда чиплар ишлаб чиқарувчи Intel заводи қурилиши тўхтатилди

"Йўқотишлар билан курашаётган компаниямиз Германиянинг Магдебург шаҳридаги завод қурилишини тахминан икки йилга кечиктирди", — дея маълум қилди Intel бош директори Пэт Гелсингер.

Бир неча ой олдин у завод илғор ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланиши ва бу орқали Intel ўз рақобатчиларига етиб олишини айтган эди. Заводнинг пойдевор қўйиш маросими жорий йилда ўтказилиши, ишлаб чиқариш эса 2027 ёки 2028 йилда бошланиши кутилаётган эди.

Магдебургдаги Intel заводига киритилган сармоялар 30 миллиард еврога баҳоланган. Бундан ташқари, Германия ҳукумати компанияга 9,9 миллиард евро миқдорида давлат ёрдами беришга ваъда берган.

Бироқ сўнгги чоракда концерн миллиардлаб доллар зарар кўрди. Август ойи бошида корпорация бош директори 15 минг иш ўрни қисқариши ҳақида эълон қилди – бу умумий ходимлар сонининг тахминан 15 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, компания АҚШдаги заводлар қурилишига ҳам сармоя киритмоқда, у ерда Intel Amazon билан биргаликда чиплар ишлаб чиқариши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!