Ўзбек журналисти Қирғизистоннинг олтин қалам мукофоти билан тақдирланди

Ўзбек журналисти Қирғизистоннинг олтин қалам мукофоти билан тақдирланди

“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” таҳририяти газеталарининг мухбири Зулхумор Акбарова Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида Қирғиз Республикасининг Билим вазирлиги Илм-фан ва касб-ҳунар академиясининг “Чингиз Айтматов-Олтин қалам” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Зулхумор Акбарова Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетларида таҳсил олган.

Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали драма театри, Андижон вилояти телерадиокомпанияларида турли лавозимларда меҳнат қилган. Унинг “Кўнгил изтироблари” шеърий тўплами, “Қизил шуъла” ҳикоялар тўплами нашр этилган. Шунингдек, кўплаб танловларда қатнашиб диплом ва сертификатларни қўлга киритган.

Зулхумор Акбарова бугунга қадар “Дунё талантлари уюшмаси” томонидан “Халқаро Абай кўкрак нишони” билан ҳам тақдирланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!