Япониянинг кексалари рекорд ўрнатди
Япониянинг кекса аҳолиси рекорд даражага кўтарилиб, 36,25 миллион кишига етди. Ҳукумат маълумотларига кўра, ҳозирда 65 ва ундан катта ёшдаги японияликлар аҳолининг қарийб 30 фоизини ташкил қилади.
Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлигининг якшанба куни маълум қилишича, қариялар аҳолининг тахминан 29,3 фоизини ташкил қилади.
Вазирлик маълумотларига кўра, 65 ва ундан катта ёшдагиларнинг тахминан 20,53 миллиони аёллар, 15,72 миллиони эса эркаклардир.
Маълумотлар, шунингдек, ўтган йили рекорд даражадаги 9,14 миллион кекса одам иш билан таъминланганлигини кўрсатди, бу ҳар етти ходимдан бирига тўғри келади.
Япония демографик инқироз билан курашмоқда, чунки меҳнатга лаёқатли одамлар сонининг камайиб бораётгани соғлиқни сақлаш ва кексаларнинг фаровонлигини ошириш харажатлари билан боғлиқ.
Токиода жойлашган Аҳоли ва ижтимоий хавфсизлик миллий тадқиқот институти 2040 йилга бориб кекса японияликлар мамлакат аҳолисининг 34,8 фоизини ташкил этишини башорат қилди.
Ўтган йили Токиодаги Recruit Works Institute томонидан чоп этилган тадқиқотга кўра, Япония аҳолисининг қисқариши туфайли 2040 йилга бориб 11 миллиондан ортиқ ишчи этишмаслигига дуч келиши мумкин.