Келгуси йил Хивада “Марказий Осиё – Германия” таҳлилий марказлари Форумини таъсис этиш юзасидан йиғилиш ўтказилади

 Келгуси йил Хивада “Марказий Осиё – Германия” таҳлилий марказлари Форумини таъсис этиш юзасидан йиғилиш ўтказилади

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммитидаги нутқида ушбу таклиф илгари сурилди:

Терроризм ва экстремизм, кибержиноятчиликка қарши кураш, ёшларнинг радикаллашувининг олдини олиш бўйича яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Марказий Осиёдаги хавфсизлик соҳасидаги вазият Афғонистонда рўй бераётган жараёнлар билан узвий боғлиқдир.

Ўз муаммолари билан деярли якка ўзи қолган ушбу мамлакатда гуманитар инқирознинг чуқурлашиб кетишига йўл қўймаслик муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Шу муносабат билан Германия ва Европадаги бошқа шерикларимиз билан ушбу мамлакатни минтақавий иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш, Термиздаги таълим марказида кадрлар, жумладан, хотин-қизларни, Афғонистон тинч ҳаёти учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз.

Сўзимнинг ниҳоясида шуни алоҳида таъкидламоқчиман, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақаси билан Германия кўп қиррали ҳамкорлик салоҳиятини янада тўлиқроқ рўёбга чиқаришдан манфаатдордир.

Ишончим комил, бугунги учрашувимиз мамлакат ва халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилади, стратегик шериклигимизни аниқ лойиҳа ва дастурлар билан тўлдиришга имкон беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!