Бухоро ва Навоий вилоятларида “валютчиклар” ушланди

Бухоро ва Навоий вилоятларида “валютчиклар” ушланди

Бухоро ва Навоий вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А. фуқаро М.Х.дан жами 3 минг долларни 37,5 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.С. фуқаро О.А.га жами 3 минг долларни 38 миллион сўмга сотишга келишиб, олдиндан 1,3 минг долларни бериб, 38 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Андижон ва Қашқадарё вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Шунингдек, Бухоро ва Хоразм вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!