Япония бош вазири Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия раҳбарлари билан учрашув ташкил этишни режалаштирмоқда

Япония бош вазири Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия раҳбарлари билан учрашув ташкил этишни режалаштирмоқда

Япония бош вазири Кисида Фумио АҚШда бўлиб ўтадиган НАТО саммити доирасида Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия раҳбарлари билан учрашув ташкил этишни режалаштирмоқда.

Япония Хитойнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасида таъсири кучайиб бораётган бир шароитда «фикрдош давлатлар» билан ҳамкорлик имкониятларини ривожлантиришга интилмоқда, деб хабар берди Япония давлат телевидениеси NHK.

Япония, Янги Зеландия, Жанубий Корея ва Австралия етакчилари 9-11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО етакчилари саммитида иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Хусусан, Япония бош вазири Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия раҳбарлари иштирокида тўрт томонлама учрашув ўтказишни мувофиқлаштиришини айтди.

«Биз Япония ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, мавжуд халқаро вазият шароитида зарур чораларни кўрмоқчимиз», - деди Фумио.

Учрашувдан кўзланган мақсад Хитой таъсирининг кучайиши, Россия-Украина инқирози ва Шимолий Кореядан келаётган ракета таҳдидлари шароитида «статус-квони сақлаб қолиш» ҳақидаги хабарни юборишдир.

Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия Ҳинд-Тинч океани минтақасида НАТО аъзоси бўлмаган давлатлардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!