Месси Аргентина терма жамоаси таркибида сўнгги 13 йилдаги энг ёмон натижасини кўрсатди

Месси Аргентина терма жамоаси таркибида сўнгги 13 йилдаги энг ёмон натижасини кўрсатди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2024 йилги Америка кубоги чорак финалида Эквадорга қарши яхши ўйин ўтказа олмади.

Opta Javier портали хабар беришича, 37 ёшли футболчи бутун ўйин давомида тўпга 32 марта тегиниш амалга оширган. Бу унинг 2011 йилдан бери миллий терма жамоадаги тўлиқ расмий ўйинлардаги энг ёмон кўрсаткичидир.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди. Пенальтилар сериясида Аргентина терма жамоаси 4:2 ҳисобида зафар қучди. Қайд этиш жоизки, "альбиселестел"нинг ягона хатоси Месси бўлиб, у зарба билан дарвоза тўсинига тегди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!