Ўзбекистонлик 200 нафар фуқаро Японияга IT соҳасида ишга юборилади
![Ўзбекистонлик 200 нафар фуқаро Японияга IT соҳасида ишга юборилади Ўзбекистонлик 200 нафар фуқаро Японияга IT соҳасида ишга юборилади](/photos/news/2PFjbMNKr20Qhkg.jpeg)
Ўзбекистон фуқаролари Японияда IT соҳасида ишлайди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Япониянинг CАL Co. Ltd. ташкилоти раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Унда япон компанияси вакиллари томонидан жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда ташкил этилган IT ҳамда япон тилига тайёрлаш курслари фаолияти ҳақида маълумотлар алмашилди.
Тадбир якунида эса 200 нафар фуқарони IT ва электротехника соҳалари бўйича Японияга ишга жалб қилиш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).