Қирғизистонда диний радикаллар ҳокимиятни эгаллаб олишга урингани маълум қилинди
![Қирғизистонда диний радикаллар ҳокимиятни эгаллаб олишга урингани маълум қилинди Қирғизистонда диний радикаллар ҳокимиятни эгаллаб олишга урингани маълум қилинди](/photos/news/pIXKF6t04gb4MNT.jpeg)
Фуқаролар ўлимига сабаб бўлган оммавий тартибсизликлар уюштириш орқали ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш режаларини тузаётган бузғунчи гуруҳ аниқланди — дея хабар берди ҳуқуқ-тартибот идораси. Беш гумондор қўлга олинди, уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу шахсларнинг жиноий гуруҳларга алоқадорлигини ва “диний ақидапарастлик ғояларини қўллаб-қувватлаётганликларини” даъво қилмоқда. Тинтувлар давомида улар бомбалар учун бутловчи қисмлар, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, зирҳлар, экстремистик адабиётлар топдилар.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).