Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини ташкил этиш тақиқланди

Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини ташкил этиш тақиқланди

Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ва бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолияти тақиқланди. «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунга бу борада қўшимча киритилди.

Сиёсий партиялар бюджетдан кўпроқ пул олади

Сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик ҳажми шу маблағларни ажратиш мўлжалланаётган йилдан олдинги йилнинг 1 сентябридаги ҳолатга кўра белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим фоизини Қонунчилик палатасига ўтказилган охирги сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида шакллантирилади. (Амалда бу 2% эди).

Пул тақсимоти

Бюджетдан ажратилган пулни Адлия вазирлиги қуйидаги тартибда тақсимлайди:

➖40%и сиёсий партиялар ўртасида тенг миқдорда;

➖60%и сиёсий партиялар ўртасида Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринларига мутаносиб равишда.

Депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади (қўшимча қоидалар):

➖ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантириш олгандан сўнг бу ишда яна давом этса;

➖бир календарь йили ичида тегишли палата, фракция, қўмита ва комиссия фаолиятида 30 ёки ундан ортиқ муддатда узрли сабабларсиз қатнашмаса;

➖чет элда доимий яшаш гувоҳномасини олган тақдирда;

➖партия рўйхати асосида сайланган депутат партия аъзолигидан чиқарилган тақдирда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!