Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 38 011 кишидан ошди
![Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 38 011 кишидан ошди Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 38 011 кишидан ошди](/photos/news/C1EWIZDhXe00z6u.jpeg)
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал остидаги эксклавдаги урушнинг 272-кунида ҳалок бўлганлар сони 38 011 кишига етган, 87 445 киши жароҳат олган.
Охирги 24 соат ичида Исроил қўшинлари 4 марта қирғин қилди, 58 киши ҳалок бўлди, 179 киши яраланди.
❕ Деярли 21 000 бола бедарак йўқолган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).