Тошкент шаҳар ИИББда коронавирусга қарши вакцинация бошланди. Биринчилардан бўлиб полковник Муҳиддин Жўраев эмланди

Тошкент шаҳар ИИББда коронавирусга қарши вакцинация бошланди. Биринчилардан бўлиб полковник Муҳиддин Жўраев эмланди

Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими шахсий таркибни COVID-19 га қарши эмлаш жараёни бошланди. Бу ҳақда  Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Вакцинация Хитой Халқ Республикаси Фанлар Академияси Микробиология институти томонидан “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вакцина ёрдамида амалга оширилмоқда. Ушбу вакцина клиник синовлардан ўтган бўлиб, Республика вирусология ва иммунология илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Инновациялар маркази томонидан маъқулланган.

Биринчилардан бўлиб вакцинациядан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Муҳиддин Жўраев ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!