Тошкент метросида поездлар тезлиги пасайтирилади

Тошкент метросида поездлар тезлиги пасайтирилади

Бунга ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилаётгани сабаб бўлмоқда.

Метрополитен ахборот хизмати мазкур ўзгаришдан бохабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитенининг барча ерусти бекатларида ҳаракатланаётган поездлар тезлиги соат 12:00 дан 18:00 га қадар камайтирилади.

“Бу орада электропоездлар қатновидаги оралиқ интерваллар ҳам ўзгаради, яъни ортади”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!