Токаев Қозоғистон ҳукуматига АЭС қурилиши муҳокамасига бир йил муддат берди

Токаев Қозоғистон ҳукуматига АЭС қурилиши муҳокамасига бир йил муддат берди

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев бир йил давомида Қозоғистонда хавфсиз атом энергетикасини ривожлантириш имкониятларини ўрганиш топшириғини берди.
Президент сўзларига кўра, Қозоғистоннинг барқарор ривожланиши масаласи энергетика соҳасига боғлиқдир. Давлат раҳбари 2060 йилда углерод нейтраллигига етиш масаласини қўйган бўлиб, шу боис, бу йўналишда жуда прагматик иш олиб бориш керак бўлади, дея фикр билдирган Токаев.

"Улкан мамлакатимиз аҳолиси, иқтисодиёти ўсмоқда. Сифатли ўсиш учун бизга энергия керак. Кўмир даври секин-асталик билан ниҳоя топмоқда, энди эса қайта тикланувчи энергия манбаларидан ташқари, биз энергияни базавий генерация қилишнинг ишончли манбалари ҳақида ҳам ўйлаб кўришимиз керак бўлади. 2030 йилга келиб, Қозоғистонда электр энергияси танқислиги муаммоси юзага келади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бунда энг оптимал ечим – бу тинч атомдир. Бу оддий масаламас, шу боис унга ҳеч қандай ортиқча фаразларсиз ва ҳиссиётларсиз, максимал рационал тарзда ёндашиш керак. Ҳукумат ва "Самрук-Казына" бир йил ичида Қозоғистонда хавфсиз ва экологик атом энергетикасини ривожлантириш имкониятини ўрганишлари керак", - деди Токаев Қозоғистон халқига мурожаати вақтида.

Токаев, тинч атомдан фойдаланиш масаласини, шунингдек, муҳандислик ишини ривожлантириш, мамлакатда янги авлод малакали муҳандис-атомчиларни шакллантириш нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон атом электр станциясини қуриш масаласини биринчи йил муҳокама қилаётгани йўқ. Мамлакат энергетика вазирлиги иккита вилоятда АЭС қуриш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди, аммо аҳоли орасидаги турфа реакциядан сўнг АЭС қуриш масаласини бир муддат кечиктириш қарори қабул қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!