Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида енгил турдаги метрополитен барпо этилади

 Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида енгил турдаги метрополитен барпо этилади

Мамлакат транспорт вазири Азим Иброҳим маълум қилишича, Жанубий Корея билан ҳамкорликда қуриладиган метрополитеннинг 10 километр узунликдаги йўналиши 2026 йилда ишга туширилади.

"Гидрогеологик ва геологик жиҳатларни тадқиқ қилган ҳолда, шаҳарнинг қайси қисмида ва қандай форматда – енгил ер усти ёки ер ости метрополитени қуриш борасида якуний қарор қабул қилинади", — дейди транспорт вазири.

Ҳозирча Марказий Осиё мамлакатларидан фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда мазкур транспорт тури фаолият юритмоқда. 1977 йили минтақада илк бор Тошкент метрополитенининг биринчи линияси ишга туширилган. 2011 йилда эса Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 11 километр узунликдаги метро тармоғи фойдаланишга топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!