«Теҳрон тобора Вашингтон позициясига мослашишга мойил бўлди»,- Politico

«Теҳрон тобора Вашингтон позициясига мослашишга мойил бўлди»,- Politico

АҚШ Теҳрон Хамас ва Ҳизбуллоҳ етакчиларининг ўлдирилишига жавобан юқори даражадаги таҳдидлар қилганидан сўнг Исроилдан қасос олиш қароридан воз кечиши мумкинлигига оптимизм билдирди. Бироқ Ҳизбуллоҳ мустақил ҳаракат қила бошлаши мумкин деган хавотирлар бор

Теҳронда Хамас етакчиси Исмоил Ҳания ва Байрутда Ҳизбуллоҳ қўмондони Фуад Шукрнинг ўлими ортидан Яқин Шарқдаги вазият кескинлигича қолмоқда.

АҚШ маъмурияти дипломатик каналлар орқали Эронни Исроилга қарши оммавий ҳужумдан воз кечишга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Расмийларнинг Politico нашрига айтишича, «Теҳрон тобора Вашингтон позициясига мослашишга мойил бўлди».

Америка расмийлари Ҳаниянинг ўлдирилиши кенг кўламли ҳужум эмас, махфий операция натижаси бўлганини ва суиқасд чоғида Эрон фуқароларига зарар етмаганини таъкидлаб, тўғридан-тўғри Эронни ўч олиш қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Бироқ, ҳозир эътибор Ливан Ҳизбуллоҳига қаратилмоқда, экспертлар фикрича, Эрондан мустақил равишда фаолият юрита олади. АҚШ расмийларидан бири ва Ғарб разведкаси амалдорининг СNN телеканалига айтишича, ҳозирда Ҳизбуллоҳнинг ҳаракатларидан хавотирлар Эронга нисбатан кўпроқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!