“TAFTISH.UZ” мухбири кафеда пичоқланди

“TAFTISH.UZ” мухбири кафеда пичоқланди

Жорий йил 6 февраль куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жойлашган кафеда “TAFTISH.UZ” ахборот агентлигининг Бухородаги мухбири Ў.Т. таниши А.А. билан олдиндан ўртада низо бўлганлиги боис, келишмовчилик юзага келган ва А.А. ошхона пичоғи билан Ў.Т.нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани прокуратураси томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1 - қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 7 февраль куни унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жабрланувчи Ў.Т. шифохонада даволанмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!