Сурия муфтийсиз қолди

Сурия муфтийсиз қолди

Сурия президенти Башар Асад муфтий лавозимини бекор қилиш ва диний соҳани назорат қилувчи вазирлик ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги фармонни имзолади.

Муфтийнинг ваколатлари Вақфлар ва диний ишлар вазири бошчилигидаги Фиқҳий кенгашга ўтказилди.

Президентнинг ушбу фармони Сурия муфтийси Аҳмад Бадриддин Ҳассуннинг истеъфога чиқишини англатади. У муфтий лавозимида 2005 йилдан бери ишлаб келаётган эди.

Башар Асад 2018 йилдаги фармони билан муфтийнинг фаолият муддатини уч йил этиб белгилаган эди. Уч йилдан кейин Вақфлар ва исломий ишлар вазирлигининг қарори билан муфтийнинг фаолият муддати узайтирилиши мумкин.

Президент фармонида муфтий лавозими нима учун тугатилгани ҳақида айтилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!