Судьялар олий кенгашининг навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилишида янги тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилишида янги тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилишида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақида Дарё нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, 21 июнь куни Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар, хусусан, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш, ваколат муддати якунига етганларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилган. Қисқа танаффуслар билан олти соатдан кўпроқ давом этган жараён якунида барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

  • Фирузжон Ёдгоров – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Озоджон Новрузов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Дилфуза Муродова – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Яшин Омонов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Нарзулла Муратов – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Шавкат Тавбаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинлансин ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Ғолибжон Воҳидов – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Анвар Шукуров – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Зуҳриддин Мавлонов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Самад Сувонқулов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Алишер Ўралов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Отабек Мустафаев – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Фурқат Раҳмонов – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Мирзохид Хайитов – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Эгамназар Абдуллаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди:
  • Тўлқин Абдираимов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Отабек Каримов – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Суюн Бўтаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Санжар Қўчқаров – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Шохдиёр Шерматов – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Асрор Маҳаммадиев – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Фаррух Аманов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти Қўқон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
  • Дилшоджон Убайдуллаев – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

  • Фазлиддин Аллаёров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси лавозимига;
  • Элвира Хамраева – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;
  • Беҳзод Шерматов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
  • Баҳром Бердиев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига;
  • Хайрулло Абдуллаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
  • Улфат Ҳомидов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
  • Сарвар Қултўраев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
  • Бекзод Жумаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
  • Асқар Мамараимов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
  • Ханжар Ҳакимов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
  • Қодиржон Тожиматов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
  • Наби Райимов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил сентябрь ойида Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, бешта вилоят судларининг раислари ўзгарганди. Бундан олдин Ўзбекистонда 6 нафар судья лавозимида ўзгариш рўй бергани, Қашқадарёда фуқаро ногиронлик нафақасини ололмай қолганига сабаб бўлган судьяга чора кўрилгани, Судьялар олий кенгашида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилгани тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!