"Сохта трейдинг" ёхуд оз фурсат ичида пул кўпайтириб бераман деган "фирибгар аёл" ушланди

"Сохта трейдинг" ёхуд оз фурсат ичида пул кўпайтириб бераман деган "фирибгар аёл" ушланди


————
Тошкент шаҳри, Янгихаёт туманида яшовчи Қ.У. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 6.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Сирғали туманида яшовчи 26 ёшли (аёл) Ф.Ю. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, (аёл) Ф.Ю., Қ.У. билан "Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 6.000.000 миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, (аёл) Ф.Ю.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!